“Лимон маҳсулотлари ва кўчатларини етиштириш ва экспорт” мавзусида ўқув амалий семинар
“Денов Агростар” МЧЖ томонидан Денов туман "Жаматак" МФЙда жойлашган Томорқа мактабида “лимон маҳсулотлари ва кўчатларини етиштириш ва экспорт” мавзусида ўқув амалий семинар ташкил этилди.
Семинарда вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги раҳбари ўринбосари, туман қишлоқ хўжалиги ходимилари, аҳоли томорқа ер эгалардан иборат 20 нафарга яқин фуқаролар иштирок этдилар.
Семинарни Денов Агро Стар МЧЖ рахбари У.Махмудов олиб борди ва қатнашчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берди.