ДЕНОВ АГРОСТАР МЧЖ томонидан
Денов туманида дастлабки лойиҳа қиймати 12 млрд.сўм, умумий ер майдони 2,0 гектар бўлган агрокомплекс мажмуасида қурилиш ишлари жадал суратларда кетмоқда.
Мажмуада 200 тонна сиғимга эга бўлган совутгич, 4 минг тонна сиғимли омборхона ва 10 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини саралаш, қадоқлаш ва қайта ишлаш линияси қурилиши мўлжалланган.
Бундан ташқари мажмуада техника таъминоти, 6 та хонадан иборат бўлган ўқув биноси ва майдони 0,1 гектар замонавий иссиқхона ҳам қуриб битказилади. Натижада 15 та доимий ва 45-50 та мавсумий иш ўрни яратилади.
Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги “Узагростар холдинг” компанияси фаолиятини ташкил етиш тўғрисидаги ПҚ–57-сон қарорига асосан, 2025 йил 28 май куни “Денов Aгростар” лойиҳа офиси МЧЖ сифатида қайта ташкил етилди.
“Денов Aгростар” — лимон, лимон маҳсулотлари ва ер ёнғоқни етиштириш, қайта ишлаш, қадоқлаш ҳамда експортга тайёрлаш соҳасида ихтисослашган агрокомпания.
Мажмуада кўчатчилик ва таъминот маркази йўлга қўйилади. Аҳолига сифатли ва арзон лимон кўчатлари ва янги яратилган “Лидер” навли ерёнғоқ уруғлари етказиб берилади.
Сақлаш, саралаш, қадоқлаш ва қайта ишлаш хизматлари орқали аҳолига хизмат кўрсатилади.
Томорқачилик ўқув маркази томонидан доимий ўқитиш ишлари йўлга қўйилади. Аҳолига лимон кўчати ва ерёнғоқ етиштиришни илмий усуллари ҳақида доимий маълумот бериб борилади.