2026 йил – Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили
Ўзбекистонда 2026 йил "Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили" бўлади.
Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаётган мурожаатномаси чоғида шундай таклифни билдирди.
"2026 йилни юртимизда Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили деб таклиф қиламан", - деди давлат раҳбари.